Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Германия чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ihr habt entschieden: @BVB-Ass @Sanchooo10 ist der #BundesligaPOTM des Monats Februar! #FIFA20 @eafussball pic.twitter.com/3O3N3H4TFV
— BUNDESLIGA (@Bundesliga_DE) March 20, 2020
Англиялик футболчи февраль ойида Бундеслиганинг бешта ўйинида қатнашиб, учта гол ва учта самарали узатма муаллифига айланди.
Шунингдек, «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Германия чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши ёш ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)