«Барселона» футбол клуби бош мураббийи Кике Сетьен келаси мавсум ҳам каталонияликлар жамоасида қолади.
Diario Sport нашрининг хабар қилишича, мутахассиснинг ишлаш услуби ва жамоа фалсафасига мос тушгани «Барселона» раҳбариятига маъқул келган. Унинг қўл остида футболчилар янада яхшироқ ишлашни бошлади. Бундан ташқари у жамоада ўз ўйин услубини шакллантирмоқчи. «Барселона» бу қарорни Кикега етказган.
Айни дамда жамоа келаси мавсумга ҳозирлик кўрмоқда ва Сетьен муҳокамаларда қатнашмоқда. У клубнинг режаларидан хабардор ва трансфер масалаларида ўз фикрларини билдиряпти. Бундан ташқари, мутахассис ва «Барса» спорт директори Эрик Абидал ўртасида илиқ муносабат юзага келган.
Сетьеннинг энг катта ютуқларидан бири «Барселона» жамоаси ички муҳитини яхшилай олгани бўлди. У футболчилар билан мунтазам суҳбатда бўлиб турибди.
Айни дамда «Барселона» Ла Лига мусобақа жадвалида «Реал»ни икки очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)