• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кўзбўямачилик». Қашқадарёда қурилиши бошлаб юборилган 19 та уй тендер савдосига қўйилиб, талабгор қурувчи изланмоқда

    Қашқадарёда қурилиши бошлаб юборилган, айни кунга қадар учинчи қаватигача кўтарилган 19 та кўп қаватли уй тендер савдосига қўйилди ва талабгор қурувчи изланмоқда. Ҳолбуки, мазкур уйлар қурувчиси аниқ.

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган қурувчининг таъкидлашича, вилоятда ўтказилган тендер савдоси шунчаки кўзбўямачилик бўлиб, натижаси масъулларга олдиндан маълум бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «2020 йил январь ойида республика газеталарининг бирида уй-жойларни қуриш бўйича тендер савдоси эълон қилинди. Мазкур эълонга кўра, жорий йил Қашқадарё вилоятининг қишлоқ ҳудудларида 47 та кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган. Ажабланарлиси, тендер натижалари айни кунга қадар эълон қилинмаган бўлса-да, вилоятда 19 та уй қурилиши бошлаб юборилган. Ва аксарият тўрт қаватли уйларнинг уч қавати кўтарилган. Демакки, ҳали натижаси эълон қилинмаган тендер тақдири масъулларга маълум бўлган», — дейди шахсини очиқлашни истамаган қурувчи.

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё прокурорининг биринчи ўринбосари Шерали Аширов имзолаган хатда 19 та кўп қаватли уй қурилиши «Қишлоққурилишинвест»нинг вилоят филиали буюртамаси билан танлов савдолари ўтказилмаган ҳолда бошлаб юборилганлиги тасдиқланади.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур уйлар қурилиши тўхтатилгани ёзилади.

    Фото: «Дарё»

    Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи Исмоил Қўзиев ҳам «Дарё» мухбири билан мулоқотда вилоятда тендер натижаси эълон қилинмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилганлигини тан олди.

    «Шунинг учун ҳам ўзбошимчалик қилган қурувчи ташкилотлар устидан судга шикоят қилдик. Адашмасам, суд ҳам уларга жарима берди», — дейди Исмоил Қўзиев.

    Фото: «Дарё»

    Исмоил Қўзиевнинг таъкидлашича, «Қишлоққурилишинвест»нинг вилоят филиали буюртмасига асосан, уй қуришни бошлаб юборган қурувчилар тадбиркор, шу боисдан ҳам мазкур ташкилот қурувчиларнинг ўзбошимчалигига жим қараб туришга мажбур.

    «Улар тадбиркор, тадбиркор ишига тўғридан-тўғри киролмаймиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Омбудсман бор, уларнинг рухсати билан киришимиз мумкин. Биз ҳолат бўйича олган маълумотларимиз асосида судга мурожаат қилдик ва суд ҳукмига топширдик», — дейди Исмоил Қўзиев.

    Фото: «Дарё»

    Исмоил Қўзиев вилоятда ноқонуний қурилган уй-жойлар сони 19 та эмас, айни кунда 6-7 тага етишини таъкидлаб, ушбу уйларнинг техник ва муаллифлик назорати ўтказилмаганлигини қўшимча қилди.

    Мазкур уй-жойлар қурилишида қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларининг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига қай даражада мос келиши ҳамда стандартларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги инобатга олинса, демакки, мазкур уй-жойлар аҳоли яшаши учун талабга жавоб бериш-бермаслиги ҳам сўроқ остида қолади.

    «Ноқонуний қурилган уй-жойлар устидан назорат ҳокимликлар зиммасида бўлиши керак», — дейди ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи.

    Фото: «Дарё»

    «Қишлоққурилишинвест» Қашқадарё вилоят филиали директори Қўйли Нарзуллаевнинг маълумот беришича, 2020 йил вилоятда ҳақиқатдан ҳам 47 та кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, мазкур уй-жойларнинг 45 таси тўрт қаватли, 2 таси беш қаватли қилиб қурилади.

    Қўйли Нарзуллаев шартномасиз қурилиши бошлаб юборилган кўп қаватли уйлар Президент маслаҳатчиси хатига кўра бошланганини таъкидлар экан, қурилиши бошланган уй-жойларнинг тендер савдосига қўйилишини изоҳлай олмади.

    «Қурилиши бошланган ва қурувчиси ҳам аниқ бўлган объектлар тендер савдосига киритилгач, бизга ўхшаган қурувчилар умид қилиб тендерга кириб, натижасиз чиқишимизга сабаб бўлади-ку. Бу эса тендер савдоларига нисбатан ишончсизлик уйғотади», — дейди мурожаатчи фуқаро «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида.

    Қўйли Нарзуллаев мазкур хатти-ҳаракатини Президент маслаҳатчиси Т.Худайбергеновнинг бош вазир А.Ариповга йўллаган хати билан асослашга уринса-да, мазкур хатда 2019 йил учун қўшимча уй-жой қурилиши лозимлиги ва айнан Қашқадарёда 20 та, жумладан, Қарши туманида 1 та уй-жойга эҳтиёж борлиги таъкидланади. Кузатувларимизга кўра, Қарши туманида 3 та кўп қаватли уй-жой тендерсиз қурилаётгани маълум бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Қарши туманининг Сахтапиёз ҳудудида 2 та тўрт қаватли уй қад ростлаётган бўлиб, бирини «Асл кафолат темир бетон буюмлари» МЧЖ, иккинчисини эса «Беҳруз Шуҳратович» хусусий корхонаси қураётгани маълум бўлди. Ровот массивидаги уйни эса «Акбар Альянс Нур» МЧЖ вакиллари қураётгани ойдинлашди. Шунингдек, Қарши шаҳрининг «Чўлқувар» ва «Рогузар» маҳаллаларида ҳам 5 қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилганига гувоҳ бўлдик.

    «Беҳруз Шуҳратович» хусусий корхонаси қураётган уй.

    «Беҳруз Шуҳратович» хусусий корхонаси қураётган уй.
    Фото: «Дарё»

    Мазкур воқеалар Қашқадарё прокуратурасига маълум бўлса-да, ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилмади.

    20.03.2020, 17:02   Изоҳ (0)   44291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қалбаки пул ясаган фуқаролардан бири қамалди, бирининг 3 йилга озодлиги чекланди

    20.03.2020, 16:31

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда

    20.03.2020, 16:03

    Ухань университетида ўқиган архитектор қиз Эркинжон Турдимовга маслаҳатчи бўлди

    20.03.2020, 15:14

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

    20.03.2020, 14:59

    Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлда Damas ёниб кетди

    20.03.2020, 13:45

    Тошкентда автобус тезлигини оширган ҳайдовчи қайта имтиҳонга йўналтирилди

    20.03.2020, 13:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.