Коронавирус туфайли футбол бўйича Туркия чемпионати тўхтатилди. Бу ҳақда Туркия спорт ва ёшлар вазири Mexmet Муҳаррам Қасопўғлу маълум қилди.
Маълум бўлишича, мамлакатда шунингдек баскетбол ва волейбол лигалари ҳам вақтинча тўхтатилган.
Эндиликда фақат Беларусь чемпионати Европа минтақасида ўтказилаётган ягона мусобақа бўлиб қолмоқда. Қолган барча лигалар коронавирус сабаб қолдирилган.
Айни дамда Туркия чемпионатида 26-турдан сўнг «Трабзонспор» (53 очко) етакчилик қилмоқда.
Мавзуга доир: АПЛ ўйинлари коронавирус сабаб майга қадар қолдирилди
Изоҳ (0)