Қозоғистоннинг «Каспий» футбол клуби коронавирус пандемияси сабаб футболчиларининг шартномасини музлатди, дея хабар қилмоқда KazFootball.
Клуб асосий жамоа футболчиларига фавқулотда ҳолат сабаб шартномани 15 апрелга қадар тўхтатгани ҳақида хат юборган.
Агар мамлакатдаги фавқулотда ҳолат чўзиладиган бўлса, мос равишда шартноманинг амал қилмаслик муддати ҳам узайтирилади.
Бу борадаги ҳужжат клуб раҳбари вазифасини бажарувчи Ерлан Есимов томонидан имзоланган.
«Каспий» Қозоғистон чемпионати жорий мавсумининг дастлабки икки турини мағлубият билан бошлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)