Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши кечадиган жанг қаерда ўтказилиши ҳақида айтди.
«Мен кеча (16 март куни) Дэйна Уайт билан гаплашдим. У мен ва Фергюсон ўртасидаги жангни нима қилиб бўлмасин ташкил этиб беришини айтди. Бир неча кундан кейин у жанг қаерда ўтишини маълум қилади», — дейди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг 18 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус сабаб юзага келган вазият туфайли жанг белгиланган жойда бўлмаслиги мумкин.
Аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт ушбу жангни томошабинларсиз бўлса ҳам ўтказишни айтганди. Айрим хабарларга кўра, жанг БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)