«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
Diario Sport’нинг хабар қилишича, лондонликлар клуби Обамеянг трансферидан 55 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ўз навбатида каталонлар музокаралар давомида нархни пасайтиришга уриниб кўрмоқчи.
«Барселона» январь ойидаёқ габонлик футболчининг вакиллари билан боғланган эди, бироқ «Арсенал» етакчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамаганди.
Таъкидланишича, футболчининг вакиллари янги шартнома (амалдаги келишув 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган) борасидаги музокараларни чўзиш орқали «Арсенал»ни трансферга мажбур қилмоқчи ва бундан «Барселона» ҳам бохабар.
Инглизлар мавсум якунига кўра Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқа олмаса Обамеянгни сотиб юбориш эҳтимоли янада ошади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)