UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2020 йилнинг ёзида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда ирландиялик спортчининг мураббийи Оуэн Родди маълум қилди.
«Ўйлашимча, 11 июль санасидаги жанг UFC’ни ҳаётга қайтаради. Ҳозирча барча шоулар бекор қилинади, бутун дунё каби менинг қўлларим ҳам қовушган.
Конорнинг рақиби исталган яккакурашчи бўлиши мумкин. Балки, у Жастин Гетжи бўлар? Бу йигит атрофида жуда кўп гаплар юрибди. У ажойиб жангчи, мен уни Макгрегорга қарши октагонда кўришни хоҳлардим.
Ишончим комил, сиз ҳам бу жангни томоша қилиш истагидасиз, бутун дунё шуни хоҳламоқда. Катта эҳтимол билан Конор ва Гетжи қарама қаршили бўлади, бироқ ростини айтсам, бизга рақибнинг фарқи йўқ», — дейди Родди.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 1,5 йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтди ва 19 январь куни бўлиб ўтган жангда Дональд Серронени нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)