Собиқ боксчи, Флойд Мейвезернинг амакиси ва собиқ мураббийи Рожер Мейвезер 58 ёшида вафот этди.
Сўнгги йилларда Рожернинг соғлиғида жиддий муаммолар кузатилганди. Флойд 2015 йилда амакиси бокс туфайли хотирасининг бир қисмини йўқотганини айтганди.
Рожер Мейвезер 1981—1999 йиллар мобайнида боксда фаолият юритган. У профессионал боксда 72 бор жанг қилиб, 59 та ғалаба ва 13 мағлубият қайд этган.
Аввалроқ Флойднинг уч фарзандининг онаси 40 ёшли Жози Ҳаррис ўз машинасида ўлик ҳолда топилганди.
Мавзуга доир: Конор Макгрегорнинг холаси коронавирусдан вафот этди
Изоҳ (0)