Япония терма жамоасининг собиқ футболчиси Кейсуке Хонда бешта минтақада гол урган ҳолда ўзига хос рекорд ўрнатди.
Япониялик футболчи «Ботафого» сафидаги илк голини урди, бу Хонда учун Жанубий Америкадаги дебют гол бўлди. Аввалроқ футболчи Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Австралияда тўп киритишга муваффақ бўлганди. Шу тариқа Хонда бешта минтақада гол урган тарихдаги илк футболчига айланди.
ЖАРда ўтган 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида футболчи Япония терма жамоаси сафида иккита тўп киритганди.
Хонда Япониядан 2008 йилда Европага келади ва «Венло», «Витесс», ЦСКА ҳамда «Милан» каби жамоаларда тўп суради. Мексикада «Пачука», Австралияда эса «Мелбрун Виктори»да ўйнаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)