• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Бу ерда қандайдир бир тўданинг манфаати бор». Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст UzAuto Motors ҳақида

    Таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст UzAuto Motors мутасаддиларининг депутат ва сенаторлар билан бўлган учрашувини ОАВ орқали кузатганини билдириб, ушбу тадбирда мутасаддилар берилган саволларга ёлғон жавоб қайтарганлигини қайд этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берган.

    Фото: «Aniq.uz»

    Фото: «Aniq.uz»

    «Сездимки, корхона мутасаддилари кўп ёлғон гапларни гапирди. Бу уларнинг юз-кўзидан шундоқ сезилиб турганди. Биласизми, Ўзбекистоннинг автомобиль заводи ўзини оқламади. Оқлаши мумкин эди, қачонки у ҳақиқий бозор қоидалари асосида ишлаганида.

    Эсингизда бўлса, 2008 йилда бутун дунё бўйлаб иқтисодий инқироз кузатилди. Ўша пайти мен бизда иқтисодий инқироз бўлмайди, деб айтгандим. Чунки иқтисодий инқироз иқтисод бўлган жойда кузатилади. Эътибор берган бўлсангиз, бизда ҳақиқатан ҳам инқироз бўлмади», – дейди киноя билан ёзувчи.

    Кўп йиллар давлат раҳбарияти ҳузурида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган Мурод Муҳаммад Дўст суҳбат давомида ҳукумат эндиликда монополист корхонани қўллаб-қувватлашни бас қилиши лозимлигини таъкидлади.

    «Жиддий гапирадиган бўлсам, ҳукумат ўзининг ўйинларини қўйиб, бу монополист корхонани умуман қўлламаслиги керак. У чегарадаги божларни камайтириши, одамларга эркин автомобиль сотиб олиши учун имконият яратиб бериши шарт. Агар у халқни ўйласа, унинг аҳволидан куюнса, шундай қилади.

    UzAuto Motors раҳбарияти мард бўлса, ҳақиқий рақобатга кучи етса, бозор қоидалари бўйича ишласин», – деди у.

    Ёзувчининг айтишича, ўзбек автосаноати фаолиятида алоҳида шахслар манфаати устуворлик қилади.

    «Бу ерда қандайдир бир тўданинг манфаати бор. Эсингизда бўлса, бир пайтлар корхона ичидаги шахслар томонидан автомобиллар четга чиқарилиб, яна Ўзбекистонга қайтариб сотилган ҳолатлар ҳам бўлган», – дея қўшимча қилди суҳбатдош.

    Мурод Муҳаммад Дўст «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодировнинг мулоқотдаги ҳаракатларидан қаттиқ ранжиганини ҳам билдирган.

    «Алишер Қодиров деган депутатнинг гаплари, ҳаракатларини ҳамма кўрди. Биласизми, кишида уят бўлиши керак. Агар у адолат қилолмаса, жим туриши керак. Киши ҳеч бўлмаса, золим тарафида бўлмаслиги керак.

    Тушуняпсизми, халқ сайлаган вакил халқни қийнаётганлар тарафидан гапиряпти», – деди у.

    Ёзувчининг сўзларига кўра, автозаводда машиналар ишлаб чиқарилмайди, балки шунчаки йиғилади.

    «Иккинчидан, заводда автомобиль шунчаки терилади. Бунинг учун хом ашё ташқаридан олиб келинади ва тўртта ғилдирак, рул қўйиб сотилади. Бу – спекуляция (фойда олиш, бойиш мақсадида камёб нарсаларни сотиб олиб, уларни қиммат нархда пуллаш, сотиш, чайқовчилик).

    Ҳозир чиқарилаётган қиммат автомобиллар ҳам шундай қилинади. Бу ҳам спекуляция. Ҳозирги завод эгалари шунчаки воситачилар. Улар бор нарсани ‘тақ-тақ’ қилади ва устига шунчаки ўзининг маркасини қўйиб қўяди.

    Давлат автомобиллар учун чегараларини очиши керак. У барибир тариф бўйича фойдани олади. UzAuto Motors шу шарт билан ишлай олса, ишласин, бўлмаса керак эмас», – деган Мурод Муҳаммад Дўст.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев автомобиллар нархи оширилганини танқид қилди
    • «Ўзавтосаноат» раҳбари UzAuto Motors’нинг ваъдаларини бажарган ёки бажармаганига аниқлик киритди
    • UzAuto’нинг янги нархлари адолатлими? Корхона ўзи билганича нарх белгилашга ҳақлими? Мутахассис бу саволларга жавоб берди
    4 март куни UzAuto Motors Spark ва Damas нархини 10-21 фоизга, Nexia’ни 15-19,4 фоизга, Cobalt’ни 10-14,7 фоизга ва Lacetti’ни 3 фоизга оширган, бироқ бу ҳақда 11 март куни эълон қилган. Кейинчалик Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси UzAutoMotors’нинг автомашиналар нархини оширганини кескин қоралаган. Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилган. Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ енгил автомобиллар нархларини оширгани юзасидан баёнот бериб, монопол мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда корхона томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини камситиш ҳолатларига йўл қўйиб келинганини билдирган.

    14.03.2020, 09:53   Изоҳ (0)   95609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда автомобиллар нархи ошишига қарши норозилик намойишини ўтказишга чақирганлар қидирилмоқда

    14.03.2020, 09:32

    «Ўзавтосаноат» раҳбари UzAuto Motors’нинг ваъдаларини бажарган ёки бажармаганига аниқлик киритди

    13.03.2020, 15:56

    Нью-Йоркда ўтказилиши керак бўлган халқаро автошоу коронавирус сабаб август ойига қолдирилди

    11.03.2020, 12:52

    UzAuto Motors автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширди

    09.03.2020, 11:22

    Тошкентда 8 март куни бир аёлга тегишли BMW X5 ва Mercedes GLC ёниб кетди (видео)

    09.03.2020, 06:41

    Видео: Чилонзорда Spark ЙПХдан қочиб, бир километрдан ортиқ орқамача юрди. Охири Matiz’га бориб урилди

    06.03.2020, 21:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.