• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Ўзавтосаноат» раҳбари UzAuto Motors’нинг ваъдаларини бажарган ёки бажармаганига аниқлик киритди

    «Ўзавтосаноат» компанияси раиси Шавкат Умурзоқов «Gazeta.uz» нашрига берган интервьюсида UzAuto Motors енгил автомобиллар нархининг оширилиши ҳақида сўз юритиб, «ишлаб чиқарувчининг машина таннархини тушириш юзасидан берган ваъдаларини бажарганлигини» таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шавкат Умурзоқов ўзи компанияда иш бошлагунига қадар 2018 йил июнь ойида UzAuto Motors’нинг қарзи қарийб 500 миллион АҚШ долларига етгани, автомобилларнинг айрим моделлари зарарга ишлаб чиқарилгани ва ҳар биридан қарийб 1000 доллар зарар кўрилганини қайд этган.

    «Қаерда эски нархларни сақлаб қолиш имкони бор бўлган бўлса биз уларни сақлаб қолдик. Компания шунчаки фойда кўришни истаганида нархлар 3—20 фоизга эмас, балки 40 ва ундан кўпроқ фоизга ошарди», — дея енгил автомобилларнинг нархи ошганига муносабат билдирган Умурзоқов.

    Унинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида автомобилларнинг таннархига бир нечта факторлар таъсир кўрсатган:

    • 2017 йилда доллар курсининг оширилгани — Spark, Nexia ва Cobalt таннархлари 22,2 фоизга, Lacetti ва Damas эса —14,3 фоизга қимматга тушган;
    • Комплектация деталларини транспортировка қилиш тарифлари 6,7 фоизга ошган;
    • Коммунал хизматлар учун тўловлар 9,7 фоизга ошган ва бу ўзбек сўмида ҳисоблаганда автомобиллар таннархини 0,2 фоизга қимматлаштирган;
    • Комплектация транспортировка учун тарифлар нархининг 6,7 фоизга ошгани сўмга нисбатан олганда таннархни 0,3 фоизга оширган.
    Шавкат Умурзоқовнинг айтишича, нархлар ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва харажатларни оптимизация қилиш ҳисобига ушлаб турилган. 2018 йил якунларига кўра, маҳсулотнинг таннархи 936 миллиард сўмга (7,7 фоиз), 2019 йилда эса — 814 миллиард сўмга (6,6 фоиз) туширилган, 2020 йил учун прогноз — 1,2 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.

    «2017—2018 йилларда компания айрим автомобиллар реализациясини 3—17 фоиз зарар ҳисобига амалга оширган, қарз миқдори эса валюта алмаштириш курсидаги қарийб икки баравар имтиёзга қарамай 500 миллион долларни ташкил қилган. Ўшанда нархларни 7,7 фоизга ошириб, 2018 йил август ойида таннархни тушириш ҳисобига ўз харажатларини қоплашга ўтиб, ҳаражатларни оптимизация қилишга эришдик», — дейди «Ўзавтосаноат» раҳбари.

    «Lacetti нима учун 3 фоизга қимматлашди? Чунки биз ушбу автомобиль нархини 2018 йилда ошириб бўлганмиз. Қолган маркаларнинг каттароқ фоизга қимматлашганининг сабаби эса ўша вақтда уларнинг нархи оширилмганида», — деди Умурзоқов.

    Шавкат Умурзоқов компаниянинг автомобиллар нархини тушириш бўйича берган ваъдасини бажаргани, долларда уларнинг нархи курс ўзгарганидан кейин арзонроқ бўлганлигини қайд этган.

    Чакана савдо нархлари бозор курсига қараб ҳисобланган. 4 март куни UzAuto Motors Spark ва Damas нархини 10—21 фоизга, Nexia’ни 15−19,4 фоизга, Cobalt’ни 10−14,7 фоизга ва Lacetti’ни 3 фоизга оширган, бироқ бу ҳақда 11 март куни эълон қилган. Бунгача ишлаб чиқарувчи автомобиллар нархларини 2017 йилда (Spark, Nexia ва Cobalt) ҳамда 2018 йил август ойида (Lacetti, Damas ва Malibu) оширган.

    Умурзоқов мисол тариқасида ўзбек сўмининг 2017 йил сентябрдаги девалвациясидан кейин Cobalt (LT) нархи 83,9 миллион сўм (10 752 АҚШ доллари) бўлганини, 2018 йил август ойида автомобилнинг нархи 84,2 миллион сўм (10 722 АҚШ доллар) деб белгиланганини айтган. ҚҚС имтиёзлари бекор бўлгач, 2019 йил октябрь ойида Cobalt йўл фонди маблағлари ҳисобига 87,1 миллион сўм (9 252 АҚШ доллар) нархланган. 4 мартдан белгиланган нарх 95,8 миллион сўм (10 070 АҚШ доллар) ва 2017 йилдаги нархдан 682 долларга арзонроқ, — дейди «Ўзавтосаноат» раиси.

    Мавзуга доир: «Ўзавтосаноат» хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтиришни таклиф қилди

    Nexia 3 (LT МТ) 2017 йил сентябрь ойида 73,2 миллион сўм бўлган (9389 доллар). 2018 йил август ойида нарх 73,7 миллион сўм бўлди (9391 доллар), 2019 йил октябрда машина (йўл фонди маблағлари ҳисобига) 75,9 миллион сўмга (8069 доллар) сотилган. Янги нарх 87,3 миллион сўм (9182 доллар) 2017 йилдагидан 207 долларга арзон.

    LS M/T комплектациясидаги Spark нархи 2017 йил билан таққослаганда 580 долларга арзонроқ, LT A/T эса 275 долларга қимматроқ нархланган. 2018 йил билан таққослаганда Malibu’нинг барча комплектациялардаги нархи 305 доллардан 5262 долларгача арзонлашган, Lacetti эса 1642−1868 долларга арзонлашган. Damas нархи 223−230 долларга қимматлашган, Labo эса 495 долларга арзонлашган.

    Мавзуга доир: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси UzAutoMotors’нинг автомашиналар нархини оширганини кескин қоралади

    «Биз ваъдамизнинг устидан чиқдик ва ваъдамизни бажаришда давом этяпмиз. Автомобилларнинг таннархини арзонлаштириб, ҚҚС тўлаш мажбуриятини ўз зиммамизга олганмиз (ҚҚС имтиёзлари бекор қилингач UzAuto Motors автомобиллар нархларини оширмагани назарда тутилган). Ушбу факторларга қарамай биз давлат бюджетига даромад келтирган барқарор компанияга айлана олдик», — деб ҳисоблайди Шавкат Умурзоқов.

    Шунингдек, «Ўзавтосаноат» раҳбари Chevrolet’нинг бошқа хориж давлатларида ишлаб чиқариладиган моделларини Ўзбекистондаги машиналар билан таққослади. Унинг сўзларига кўра, Spark Мексикада 11—14 минг доллар, Ўзбекистонда эса — 7—9 минг доллар, Бразилияда Cobalt — 15—16 минг доллар Ўзбекистонда — 10—12 минг доллар, Nexia 3 Мисрда тахминан 12 минг доллар атрофида, Ўзбекистонда эса — 9—11 минг долларга сотилмоқда.

    Шавкат Умурзоқов компания кадрлар сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида ҳам гапирди. Хусусан, соҳага хорижлик мутахассислар жалб қилингани, савдо тизимида коррупцияга қарши курашилгани, автомобилларни етказиб бериш муддатлари қисқаргани, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошганини алоҳида таъкидлаган.

    Мавзуга доир: 

    • Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ енгил автомобиллар нархларини оширгани юзасидан баёнот берди
    • Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди
    • UzAuto’нинг янги нархлари адолатлими? Корхона ўзи билганича нарх белгилашга ҳақлими? Мутахассис бу саволларга жавоб берди

    13.03.2020, 15:56   Изоҳ (0)   103054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нью-Йоркда ўтказилиши керак бўлган халқаро автошоу коронавирус сабаб август ойига қолдирилди

    11.03.2020, 12:52

    UzAuto Motors автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширди

    09.03.2020, 11:22

    Тошкентда 8 март куни бир аёлга тегишли BMW X5 ва Mercedes GLC ёниб кетди (видео)

    09.03.2020, 06:41

    Видео: Чилонзорда Spark ЙПХдан қочиб, бир километрдан ортиқ орқамача юрди. Охири Matiz’га бориб урилди

    06.03.2020, 21:53

    Жиззахда Peugeot-Citroen автомобиль заводи лойиҳаси ёпилди

    06.03.2020, 15:41

    Европада водородли автомобиллар оммалашмоқда. Экологик тоза ёқилғи ҳақида нималарни биламиз?  

    06.03.2020, 13:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.