Апрель ойининг бошида режалаштирилган халқаро Нью-Йорк автосалони очилиши коронавирус сабаб август ойига қолдирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
10—19 апрель кунлари бўлиши керак бўлган шоуни беш ойдан кейин ўтказиш режалаштирилмоқда.
«Меҳмонларимизни, кўргазма ташкилотчилари ва барча иштирокчиларни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича барча кескин чораларни кўрмоқдамиз», — дейди салон ташкилотчилари вакили Марк Шинберг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)