• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ енгил автомобиллар нархларини оширгани юзасидан баёнот берди

    Бугунги кунда жамоатчилик томонидан UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар нархларининг оширилиши муносабати кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Давлат солиқ қўмитасидан кейин Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳам ушбу вазиятга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу ҳолат юзасидан Монополияга қарши кураш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилган:

    «Биринчидан, UzAuto Motors АЖ енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича устун мавқега эга бўлиб, корхонага йиллар давомида имтиёзлар ва преференциялар берилишига қарамасдан, давлат томонидан яратилган имкониятлардан етарли даражада самарали фойдаланмаган.

    Корхона томонидан маҳсулот таннархини камайтириш юзасидан кўрилаётган чоралар самараси паст, хусусан, рақобатбардошликни ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида маҳсулот таннархи фақатгина 2 фоизга пасайтирилишига эришилган.

    Бундан ташқари, сўнгги уч йил давомида корхона томонидан 167 та янги ускуна ва технологиялар ишга туширилган, бу корхонада мавжуд технологияларнинг атиги 2,1 фоизини ташкил қилган, 2017—2018 йилларда янги иш ўринлари яратилмаган.

    Иккинчидан, корхона томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг ички бозордаги нархлари ташқи бозордаги нархларидан сезиларли даражада қиммат.

    Масалан, экспортга йўналтириладиган Ravon R2 (Spark), Ravon R3 (Nexia), Ravon R4 (Cobalt) Россия бозорларида чегирмалар билан сотилмоқда, бу эса ички нархлар билан 20-50 фоизгача тафовут қилмоқда. Солиштириш учун, «АвтоВАЗ» АЖ (Россия) маҳсулотларининг ички бозордаги нархлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нархларидан 30-40 фоизга арзон.

    Бундан ташқари, ички бозордаги енгил автомобиллар нархи жаҳон бозоридаги рақобатчи корхоналар нархларидан қимматлиги кузатилмоқда.

    Мисол учун, Tracker Premier моделининг нархи 20 минг АҚШ долларини ташкил этса, ташқи бозорларда шу синфдаги Hyundai Creta моделининг нархи 15 минг долларни, Nissan Terrano моделининг нархи 15,5 минг долларни ташкил этмоқда.

    Учинчидан, монопол мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда корхона томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини камситиш ҳолатларига йўл қўйилиб келинган.

    Жумладан, автомобилларнинг базавий комплектациясида кўзда тутилган айрим бутловчи қисмларсиз сотилиши, маҳсулотни шартномада кўзда тутилган муддатларда етказиб берилмаслиги, маҳсулот учун олдиндан тўлов қабул қилинган ҳолда нарх ошиши муносабати билан қўшимча тўловлар тўланиши ва ҳоказо.

    Монополияга қарши кураш қўмитаси томонидан 2019 йилда базавий комплектацияда кўзда тутилган, лекин амалда истеъмолчилар томонидан харид қилинган 6,5 минг дона автомобилга қўйилмай сотилган 2,7 миллиард сўмлик туманга қарши ёриткичлар истеъмолчиларга етказиб берилиши ёки қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

    Тўртинчидан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва юқори нарх сегментидаги автомобилларнинг олиб кирилишида хўжалик юритувчи субъектларга тенг бўлмаган рақобат шартлари вужудга келган.

    2019 йилда амалда бўлган барча хўжалик юритувчи субъектларга автомобилларни импорт қилишда тенг шартлар таъминлаш имкониятини берган имтиёзли тартиб 2020 йил 1 январидан бекор қилинган, бироқ UzAuto Motors АЖ томонидан Single Unit Package (тайёр ҳолда) шаклида олиб кирилаётган ёки амалда импорт қилинаётган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган енгил автомобилларга акциз солиғи ва божхона ставкаларига бўлган имтиёз сақлаб қолинган.

    Бешинчидан, республика ҳудудига олиб кириладиган автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш ва климатик синовлар тартибининг мураккаблиги.

    Хорижий корхоналар дилерлари томонидан импорт автомобилларга Ўзбекистон ҳудудида стандартлаштириш ва климатик синов талаблари меъёридан ортиқ қўйилганлиги, хусусан:

    расмий дилер бир йилда битта моделдаги автомобилни бир дона миқдорида олиб кириши мумкинлиги, бир донадан ортиқ олиб кириладиган бўлса, модел махсус синовлардан, яъни сертификатлаштириш ва климатик синовдан ўтказилиши лозимлиги, бунда ҳар бир модел 2 донадан тест синови учун берилиши ва 15 минг км масофани республика ҳудудида босиб ўтиши лозимлиги, шунингдек, ҳар бир тест синови учун ўртача 30 миллион сўм тўланиши, стандартлаштириш ходимларини ишлаб чиқарувчининг заводига дилер ҳисобидан юборилиши кераклиги;

    эҳтиёт қисмларни сертификатлашда, жумладан, автотранспорт воситаси шиналарини «Ўзстандарт» агентлиги синов лабораторияларига мувофиқлик сертификатини олиш учун берилганда айрим кўрсаткичлар бўйича лаборатория синовлари ўтказиш имкониятининг йўқлиги билдирилмоқда.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнес юритишда тенг шароитлар яратиш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида қўмита томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига енгил автомобилларга амалдаги импорт божи ва акциз солиғи ставкаларининг пасайтирилиши ва импорт асосида олиб келинган енгил автомобиллар учун сертификатлаштириш ва климатик синовлар жараёнларининг ўтказилиши тартибини соддалаштириш масаласини Ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилинди.

    Олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги 3386-сонли қарори билан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб товарларга чегараланган нархлар белгилаш амалиёти бекор қилинган (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно).

    Шунга кўра, UzAuto Motors АЖ томонидан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун нархларни мустақил белгилайди. Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига мувофиқ, корхона ҳар чоракда монополияга қарши органга қўлланилаётган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради, ушбу орган, ўз навбатида, монопол турдаги товарлар нархларининг ўзгаришини таҳлил қилиб боради.

    Амалдаги қонунчиликка мувофиқ устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг олдиндан келишилиши кўзда тутилмаган.

    Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ томонидан янги нархларнинг киритилиши билан боғлиқ дастлабки ҳисоб-китоб маълумотларни ўрганиб чиқди. Маълумотларда нарх ошиши маҳсулот таннархининг ўсиши билан боғлиқлиги ҳамда корхона томонидан 2017 йилнинг август ойидан нархларни оширмасдан келганлиги билан изоҳланган.

    Ушбу ҳисоб-китоб маълумотлар қай даражада иқтисодий асосланганлиги ва адолатли шаклланганлигини аниқлаш учун корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини ўрнатилган тартибда текширув ўтказишни тақозо этади.

    Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказишнинг янги тартиби ишлаб чиқилаётган бўлиб, ушбу янги тартиб жорий қилиниши билан юқоридаги ҳолатлар қўшимча равишда чуқур ўрганилиши маълум қилинади.

    Шу билан бирга, ишчи гуруҳ тузган ҳолда монопол мавқега эга бўлган UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархининг шаклланишини таҳлил қилиш, уни пасайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш ҳамда маҳсулотлар нархларининг асосли қўлланилиши юзасидан текшириш ўтказишга рухсат олиш ишлари амалга оширилмоқда».

    Аввал Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Иложи бўлса, оилавий қарғанг». UzAuto нархларининг ошиши ижтимоий тармоқлар муҳокамасида
    • «Нархлар қайси омиллар туфайли ошганини истеъмолчи билишга ҳақи борми ёки йўқми?». Депутат UzAuto Motors’дан тушунтириш сўради
    • UzAuto Motors автомобиллар нархи нега ошганига изоҳ берди

    12.03.2020, 22:58   Изоҳ (0)   110331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда массажчилик ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди

    12.03.2020, 22:40

    «Эр меники, кўнмасанг, болангни сўйиб ташлайман». Самарқандда кундошининг боласини ўлдириш билан таҳдид қилган аёлга суд ҳукми ўқилди

    12.03.2020, 22:24

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус сабабли Олмалиқда фуқаролар вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди

    12.03.2020, 22:10

    Шавкат Мирзиёев Ичанқалъага ташриф буюрди ва Хоразмдаги туризм лойиҳалари билан танишди

    12.03.2020, 21:54

    Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатади

    12.03.2020, 21:39

    Шавкат Мирзиёев Янгиариқдаги йилига 5 млн доллар даромад келтирадиган иссиқхона билан танишди (фото)

    12.03.2020, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.