Футбол бўйича Чехия ва Нидерландия чемпионатлари коронавирус туфайли вақтинча тўхтатилди.
Чехия ҳукумати 30 дан ортиқ киши иштирок этадиган тадбирларни ман қилди. Шу сабабли Чехияда кўплаб тадбирлар қатори спорт беллашувлари ҳам қолдирилган. Чехияда айни дамда 91 киши вирус билан зарарланган, ҳозирча қурбонлар йўқ.
Нидерландияда ҳам футбол чемпионати камида 31 мартга қадар қолдирилган. Ҳукумат шу қарорга келган.
Мамлакатда COVID-19 вирусига чалинганлар сони 503 нафарни ташкил этмоқда, 5 киши вафот этган.
Мавзуга доир: Коронавирус ва спорт: бекор қилинаётган мусобақалар, вирусни юқтирган «Ювентус» ҳимоячиси ҳақида сўнгги маълумотлар
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)