Грециянинг қадимий Олимпиясида 12 март, пайшанба куни Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ХХХII ёзги Олимпиада ўйинларининг машъаласи ёқилди.
2020 йилги ёзги ўйинларнинг илк машъалачиси пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Олимпиада совриндори Анна Коракаки бўлди. Олимпия машъаласи эстафетаси яқин кунлар ичида Грецияда бўлиб ўтади, 19 март куни эса машъала Токио Олимпиадаси ижроқўмига топширилади.
Коронавирус сабаб юзага келган вазият туфайли маросим 1984 йилдан бери илк бор томошабинларсиз ўтди. Ушбу тадбирда жами 100 киши қатнашди, улар ичида Греция президенти Прокопис Павлопулос ва Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах ҳам бор.
The Olympic flame has been lit. #Tokyo2020 🔥#OlympicTorchRelay #UnitedByEmotion pic.twitter.com/3ofUWWMeI2
— #Tokyo2020 (@Tokyo2020) March 12, 2020
Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)