Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича лицензион мусобақанинг финал учрашувлари 11 март, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.
-63 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов финалда қозоғистонлик Закир Сафиуллинга қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кураш остида кечган баҳсда Элнур 3:2 ҳисобида рақибидан устун келиб олтин медалга эга чиқди.
Аввалроқ Миразиз Мирзаҳалилов иорданиялик боксчини таслим этган ҳолда чемпионликни қўлга киритганди. Бироздан кейин Баҳодир Жалолов ҳам финал баҳсида иштирок этади.
Изоҳ (0)