Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича лицензион мусобақанинг финал учрашувлари 11 март, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.
-57 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Миразизбек Мирзаҳалилов ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Моҳаммад Алвадига қарши жанг қилди. Жангда катта устунликка эга бўлган ўзбекистонлик боксчи бир овоздан (5:0) ғолиб деб топилди.
11 март куни шунингдек, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов ҳам финал баҳсларида иштирок этади.
Изоҳ (0)