Хитойнинг Фуцзян провинциясидаги Сюанчжоу шаҳрида қутқарувчилар қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 50 кишини олиб чиқди, уларнинг икки нафарида ҳаёт аломатлари бўлмаган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Маҳаллий маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, вайроналар остидан олиб чиқилган 50 кишидан икки нафари ўлган, қутқарувчилар бошқа омон қолганларни ҳамон изламоқда», — дейилади CГТН хабарида.
#UPDATE Two of the 50 people pulled from under the debris of a collapsed hotel in Quanzhou were found dead. pic.twitter.com/NWqbo8IcAJ
— CGTN (@CGTNOfficial) March 8, 2020
Меҳмонхона биноси 7 март куни бузилиб кетган эди. Таъкидлашларича, бино вайроналари остида 70 киши бўлиши мумкин. 80 ўринга мўлжалланган бу меҳмонхона 2018 йилда очилган эди. COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемияси сабаб, 2020 йилда у карантин марказига айлантирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясининг тарқалиши дастлаб Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган эди. Кейинчалик касалланиш ҳолатлари Япония, Жанубий Корея, Австралия, Канада, Германия, Франция, Испания, Италия, Буюк Британия, Швеция, Россия, Канада, Тайван, Филиппин, Сингапур, Малайзия, Непал ва бошқа бир қатор давлатларда аниқланди.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг 7 мартдаги маълумотларига кўра, мамлакатда бир сутка ичида вирусдан 27 киши вафот этган. South China Morning Post нашри ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйича касаланганлар сони 104 минг кишидан ошган, 56 мингдан ортиқ бемор тузалган, 3570 киши вафот этган.
Изоҳ (0)