Нуфузли лоббичи ташкилотлардан бири ҳисобланган Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Америка—Исроил қўмитасининг юқори мартабали америкалик сиёсий арбоблар ҳам қатнашган конференцияси икки қатнашчисидан коронавирус инфекцияси топилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбир 1—3 март кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган эди. Унда, хусусан, АҚШ вице-президенти Майк Пенс, давлат котиби Майк Помпео, Сенатдаги республикачилар кўпчилиги етакчиси Митч Макконнелл, миллиардер Майкл Блумберг ва ўнлаб конгрессменлар қатнашган эди. Умумий ҳисобда форумга 18 минг киши ташриф буюрган.
Маълумот учун, Майк Пенс АҚШда коронавирусга қарши курашиш бўйича миллий тезкор штаби раҳбари ҳисобланади.
АҚШда ҳозиргача коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 300 дан ортиқ ҳолат рўйхатга олинган, уларнинг аксарияти — Нью-Йоркда.
Изоҳ (0)