• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Токиодаги Ўзбекистон элчихонаси Япониядаги ўзбекистонликларга коронавирус сабаб мурожаат йўллади

    2020 йил 6 март куни Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ўзининг расмий веб-сайти, Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва Telegram мессенжеридаги канали орқали Япониядаги ўзбекистонликларга мурожаат йўллади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    «Ҳозирги кунда Япония ҳудудида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони ошиб, касаллик тарқаган префектуралар кўпайиб бораётгани ҳаммамизни хавотирга солмасдан иложи йўқ. Ушбу касаллик тарқалиши билан курашиш мақсадида Япония ҳукумати аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Яқин келажакда вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфи кескин сусайишига умид қилиб қоламиз», – дейилади мурожаатда.

    Бундай шароитда Ўзбекистон ҳукумати ҳам мамлакат аҳолиси соғлиғини сақлаш, коронавируснинг республикага кириб келишини олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг март ойидан Тошкент—Токио—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар бошланиши режалаштирилган эди. Аммо вирус тарқалиши шароитида ва эҳтиёт чора сифатида мазкур авиақатнов вақтинчалик бекор қилинди.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонга Япониядан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали фуқаролар бир вақтда уюшган ҳолда кириб келганда, улар эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси қарорига мувофиқ белгиланган муассасаларда 14 кунлик карантинга жойлаштириб, тиббий назорат, ташхис ва даволаш ишлари ўтказилади.

    «Ушбу чоралар мамлакат хавфсизлигини ва халқимиз сиҳат-саломатлигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз. Сизлар ва яқинларингиздан агар бу чоралар айрим ноқулайликлар туғдираётган бўлса, ушбу ҳолатни тўғри тушунишингизни ва қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз.

    Ўз навбатида олдинги мурожаатномаларимизда қайд этганимиздек, барчангиздан керакли эҳтиёт чораларини кўришингизни, хусусан, барча санитария-гигиеник талабларга риоя қилишингизни, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида махсус ниқоблардан фойдаланишингизни, гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишда унинг яхши пишганлигига эътибор қаратишингизни, махсус гигиеник дезинфекция ва тозалаш воситаларидан фойдаланиб юришингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

    Касаллик аломатларини (ҳароратнинг ошиши, йўтал, ҳолсизланиш ва ҳоказолар) сезган фуқаролардан дарҳол махсус тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш сўралади.

    Элчихона консуллик бўлимининг +8170-1273-4900 телефон рақами ҳар куни 24 соат мобайнида мурожаатларни қабул қилишга тайёр. Авиақатновлар масалалари бўйича +8170-1431-0026 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

    Бундан ташқари, касаллик аломатларини сезган фуқаролардан дарҳол +8150-3816-2787 рақамига хабар бериш ва уларнинг кўрсатмаларига амал қилишингизни сўралмоқда.

    «Кузатилаётган шароитда элчихона ҳамма ватандошларимизга имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиради. Хусусан, ҳозирги кунда ҳимоя ниқоблари етишмовчилигини инобатга олиб, элчихона чекланган миқдорда бўлса ҳам ниқоблар захирасига эга эканлигини ва эҳтиёж сезаётган ватандошларимиз элчихонадан ниқобни бепул олиши мумкинлигини билдирмоқчимиз», — дейилган мурожаатда.

    Мавзуга доир: Тошкентга учиб келган Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалганини рад этган ССВ аҳолини касалликдан ҳимояланишга ундовчи SMSлар жўната бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, Ўзбекистонда коронавирусга қарши барча эҳтиёт чоралари кўрилмоқда, назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган.

    07.03.2020, 15:28   Изоҳ (0)   23475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    07.03.2020, 14:31

    Тошкентда яна бир электробусни синовдан ўтказиш бошланди

    07.03.2020, 14:13

    Ўзбекистонда икки ой ичида содир бўлган ЙТҲларда 265 киши ҳалок бўлди

    07.03.2020, 12:32

    Жиззахда фермер даласидан эгизак чақалоқлар ўлик ҳолда топилди

    07.03.2020, 12:11

    Тошкентда уч қаватли кўприк қурилаётгани сабаб яна бир йўл 10 кунга ёпилади

    07.03.2020, 11:14

    Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади

    07.03.2020, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.