Яшнобод тумани Паркент, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кесишмасида уч қаватли кўприк қурилиши ишлари кетаётгани сабабли Тошкентдаги яна бир йўл вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми 6 март куни соат 23:00 дан 17 мартга қадар ёпилади.
Шунингдек, Тузел мавзеси йўналиши бўйлаб янги қурилаётган кўприк чорраҳасига кириш йўли ҳам вақтинча ёпилади. Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юриши мумкин.
Аввалроқ Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)