Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган марказий беллашувда «Навбаҳор» жамоаси Наманганда «Локомотив»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувни кузатиб бориш учун Намангандаги «Марказий» стадионига 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрган. Мухлислар учрашувдан сўнг Тошкент клуби устидан қўлга киритилган ғалабани исландиялик мухлислар каби нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, Евро—2016 мусобақаси вақтида Исландия терма жамоаси аъзолари учрашувдан сўнг мухлислари билан ғалабани ўзига хос тарзда нишонлаб, буни анъанага айлантириб юборганди. Ҳозирда кўплаб мухлислар ўз суюкли жамоаларини шу тарзда қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлиганинг 1-турини Тошкентнинг бошқа клуби «Пахтакор»га қарши сафарда ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)