УЕФА президенти Александер Чеферин Англия футбол федерациясига Франциянинг йўлидан бориб Лига Кубоги мусобақасини бекор қилишни таклиф қилди.
«Лига Кубоги Францияда ўтказилмайди. Энди фақат Англия қолди. Фикримча, ушбу мусобақадан воз кечиш ҳамма учун яхши бўлади, буни барча тушуниб турибди.
Муаммо шундаки, ушбу мусобақа эвазига сиз кўплаб ночор клубларга молиявий кўмак берасиз. Буну тушунаман. Бундан ташқари, инглизлар қадрятларни эъзозлайди. Сизларга бутун умр долзарблигини йўқотмайдиган нарсалар ёқади», — дейди Чеферин.
Англия Лига Кубоги ҳар мавсум ўтаказилади. Ушбу мусобақада «Манчестер Сити» жамоаси қаторасига уч мавсумдан буён чемпионликни қўлга киритмоқда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)