6 март, жума куни, Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа доирасида навбатдаги жанглар ўтказилди.
-91 килограмм вазн тоифасида Санжар Турсунов мусобақадаги илк жангини ироқлик Муҳаммад Тариқ Рабиаҳга қарши ўтказди. Ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Турсунов чорак финалга йўл олди.
Аввалроқ -69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Ботуровнинг кейинги босқичга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)