• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Намангандаги ҳар ўйин ҳаками учун 150 млн сўм «пора», бошлиқлар ютадиган кубоклар. Азиз Ҳайдаров кескин баёнотлар берди, сўнг гапларини изоҳлади

    27 февраль, пайшанба куни, футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури доирасида «Пахтакор» ўз уйида «Навбаҳор»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Учрашувда Наманган клуби аъзоси Ислом Исоқжонов икки марта сариқ карточкага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди. Бу орада «Навбаҳор» 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Шундан сўнг «Пахтакор» 2 та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Қайд этиш жоиз, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда «шерлар» етакчиси Егор Кримец ҳам ўйиндан четлатилди. Ўйинни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борди.

    Беллашув ҳакамлигидан норози бўлган «Навбаҳор» клубининг бир қатор мухлислари ўйин якунига етгач Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносига боради. У ерда мухлисларга ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров дуч келади. Мухлислар Ҳайдаровга ҳакамлик борасида норозилик билдириш билан бирга ўртадаги суҳбатни ёзиб олади.

    Мухлислар ва Ҳайдаров ўртасидаги суҳбатда ЎФА мулозими «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ишлаган вақтда уй ўйинларида ҳакамларга ҳар бир баҳс учун 150 миллион сўмдан берилганини таъкидлаган. Бу пул эса «болалар»дан йиғилганини маълум қилган. Шу боисдан Мўминжонов ва футболчилар ўртасида низо юзага чиққани келтирилган.

    Ҳайдаров суҳбат давомида «Ўзбекистонда 3 марта кубок ютган бўлса ҳам бирор марта уни мен ютганман демайман, балки уни менинг бошлиқларим ютган. Мен ҳеч нарса ютмаганман» деган жумлаларни ҳам келтирган.

    Маълумот учун, Ҳайдаров футболчилик вақтида «Бунёдкор» билан 3 марта (2008, 2009, 2010) Ўзбекистон чемпиони бўлган. Икки марта мамлакат кубогини (2008, 2010) қўлга киритган.

    Азиз Ҳайдаровнинг тарқалган аудиоёзувларга муносабати

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Орадан бир ҳафта ўтиб 5 март, пайшанба куни, ЎФА терма жамоалар бўлим бошлиғи Азиз Ҳайдаров «Қалампир» нашрига қуйидагича изоҳ бериб, аслида Мўминжонов ҳакамларга қанча берганини билмаслигни, мураббий «Навбаҳор»да ишлаган вақти у БААнинг «Аш-Шабоб» клубида тўп сурганлигини таъкидлаган.

    «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, бир гуруҳ наманганлик мухлислар тўпланиб туришганини кўрдим. Уларни олдига бордим ва тинчланиб, тарқалишларини сўрадим. Улар мен билан мулоқот қилишга киришди. Хабарингиз бор, ўша ерда бўлган мухлис ўзаро суҳбатни ёзиб олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган. Аудиоёзув 3 дақиқадан иборатлигини яхши биласиз. Лекин мен у ерда 3 дақиқа эмас, балки 20 дақиқадан ошиқ гапирганман.

    Мен у ерда фақат футболимиздаги ёмон иллатлар ҳақида гапирмаганман. Футболимиз ривожланаётганини ҳам гапирганман. Нима учун аудиоёзувни тўлиқлигича тарқатмади? Илҳом Мўминжонов мураббий бўлиб ишлаган пайтда уй учрашувлари учун ҳакамларга 150 миллион берилди деганман. Аслида қанча берилганини билмайман. Чунки Мўминжонов «Навбаҳор»да ишлаган пайтда мен «Ал-Шабаб»да бўлганман. Бу суммани уларни тинчлантириш учун тахминан айтганман. Нима бўлган тақдирда ҳам Илҳом Мўминжоновни кўриб турибсизлар. Футболдан четлатилган. Бунинг барчаси бекорга эмас.

    У ерда гапирилган кўп гаплар аудиоёзувда йўқ. Аудиоёзув тарқалгандан кейин ишдан кетиш ҳақида ҳам ўйладим. Мен бу ерга футболни ривожлантириш учун келганман.

    Орадан бироз вақт ўтсин, албатта, интервью бераман. Айнан мана шу ҳолатга тўхталиб ўтаман. Фақат бунинг учун бироз вақт керак.

    Азиз Ҳайдаров, ЎФАнинг терма жамоалар бўлими бошлиғи

    Ўзбекистон футбол ассоциациясининг бўлган воқеликларга муносабати

    Ташкилот Ҳайдаровнинг тарқалган аудиоёзуви ва унда ходимнинг айтган сўзлари бўйича ўз муносабатини билдирганича йўқ.

    «Пахтакор»—«Навбаҳор» учрашуви бош ҳаками қуйи лигага 1 ойлик сургунга юборилди

    ЎФА ҳакамлик қўмитаси 2 март, душанба куни «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашувидаги ҳакамликни кўриб чиқди. Қўмита қарорига кўра, Танташев ўйин тизгинини қўлдан чиқарган ва интизомий қарорлар чиқаришда хатога йўл қўйган. Шу сабаб ҳакам бир ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилиб, қуйи лигага туширилди. Мазкур бир ой ичида Суперлигада учта тур учрашувлари ўтказилади.

    Мўминжонов дисквалификацияси

    «Навбаҳор» футбол клуби собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов футболчиларни ўйинни сотишга ундаги учун 2019 йилнинг апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан 50 миллион сўм миқдорида жарима тортилган ва 5 йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.

    2020 йилнинг 3 январида «Сурхон» футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган ва клуб мураббийга кафил бўлишини қайд этган.

    Этика қўмитаси шулардан келиб чиқиб Мўминжоновнинг дисквалификация муддатини қисқартирган. Эндиликда бу чеклов 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Таъкидлаш жоиз, ЎФАнинг 2019 йилдаги қарори (мазкур хабар ўчиб кетган, бу орада ташкилот сайти янгиланган) бўйича Мўминжонов умумий ҳисобда 5 йил муддатга футболга оид фаолиятдан четлатилгани маълум қилинганди. Бироқ ташкилотнинг 25 февраль кунги баёнотида муддат 4 йил деб кўрсатилган. Ташкилот қарорини қачон ўзгартиргани номаълум. Шу тариқа Мўминжоновнинг 5 йиллик дисквалификацияси 1 йил-у 9 ой деганда якунига етади.

    06.03.2020, 18:54   Изоҳ (0)   83076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рустам Иноятов ўрнига Миллий банк раиси Ўзбекистон теннис федерациясига раҳбар бўлди

    06.03.2020, 17:26

    Токио—2020 йўлида. Бобоусмон Ботуров Иорданиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади

    06.03.2020, 15:26

    УЕФА вакиллари Ўзбекистонга келади

    06.03.2020, 14:55

    Суперлига. «Навбаҳор» «темир йўлчилар»ни ўз уйида меҳмон қилади, «Пахтакор» эса «Бухоро»ни синовдан ўтказади

    06.03.2020, 11:03

    УЕФА яна янги мусобақа ташкил қилади. У Чемпионлар Лигасига ўхшаш бўлади

    05.03.2020, 18:10

    «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат 5 та трансфер ҳақида

    05.03.2020, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.