Ижтимоий тармоқларда Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган 11 ўзбекистонликнинг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди.
Видеода давлатлараро юк ташиш билан шуғулланадиган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари 23 февралдан буён Эроннинг «Лутфобод» божхона постидаги терминалда қолиб кетаётганини маълум қилган. Бунга коронавирус эпидемияси сабаб Туркманистон чегарасининг ёпилгани сабаб бўлган.
Мавзуга доир: Коронавирус кенг тарқалган Эронда айни пайтда 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бор. ТИВ уларга мурожаат йўллади
Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетаётган 11 нафар ватандош уларни Ўзбекистонга қайтариш масаласида Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган.
Эрон ва Туркманистондаги коронавирус ҳақида:
- Эронда коронавирус сабаб жума намозлари бекор қилинди
- Эронда парламентнинг беш нафар депутати коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бир депутат коронавирусдан вафот этди
- Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда коронавирус тарқалишига йўл қўймасликка чақирди
- ОАВ: Туркманистонда коронавирусдан бир киши вафот этди. Марҳум ҳақидаги маълумотлар қатъий сир сақланмоқда
Изоҳ (0)