Андижон давлат университети ва Андижон давлат тиббиёт институтларида қўшни давлатлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган фуқаролар учун пора эвазига ёрдам бермоқчи бўлган шахслар аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Хусусан, Андижон давлат университети кафедра доценти Л.Р. фуқаролар М.М. ва Ф.А.ни Қирғизистонда таълим олаётганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, университетга кўчириш учун 4000 АҚШ доллари олаётганида ушланган. Яна бир фуқаро О.Р. ушбу университетдаги мансабдор танишлари орқали Қирғизистонда таълим олаётган талабанинг ўқишини кўчириш учун 200 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Андижон Давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С. Қирғизистонда таълим олаётган яна бир фуқаронинг ўқишини ўзларининг таълим муассасаси мансабдор шахслари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.