Ҳиндистоннинг Гоа шаҳридан Россиянинг Самара шаҳрига учаётган Россиянинг Azur Air компаниясига қарашли самолёт йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабабли Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, самолёт бортидаги Россия фуқароси бўлган аёлда юрак хуружи юз берган.
Экипаж зудлик билан захира аэропорти — Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнишга қарор қилган ва трапга тез ёрдам машинасини чақиртирган.
Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган.
Изоҳ (0)