Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа доирасида 5 март, пайшанба куни уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
-63 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов мусобақанинг илк жангида филиппинлик рақиби Жеймс Палистени катта устунлик билан таслим қилди.
-75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов иккинчи даврада самоалик Янсен Поутоа билан баҳс олиб бориб, рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
- 81 килограмм вазн тоифасида Дилшод Рўзметов Иорданиядаги илк жангида австралиялик Пауло Аокусога қарши рингга кўтарилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)