• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат 5 та трансфер ҳақида

    «Манчестер Юнайтед» дунёнинг энг қиммат клубларидан бири. Клуб бу номга муносиб равишда доимий равишда қимматбаҳо трансферларни амалга ошириб келади. Шундай трансферлардан сўнггиси Бруну Фернандеш хариди бўлди. «Юнайтед» португалиялик ярим ҳимоячи учун «Спортинг»га 55 миллион евро тўлади. Бундан ташқари футболчининг натижаларига қараб Лиссабон клуби яна 25 миллион еврони бонус сифатида қўлга киритиши мумкин. Фернандеш ҳозирча жамоага яхши киришиб кета олди. Буни унинг кўрсатаётган ўйини ҳам статистикаси ҳам исботлаб турибди. 6 та ўйинда 3 та гол, 2 та голли узатма.

    Хўш, «қизил иблислар» сўнгги йилларда яна қандай қимматбаҳо харидларни амалга оширди? Улар қанчалик ўзига сарфланган пулларни оқлади. Қуйида Манчестер клуби тарихидаги энг қимматбаҳо 5 та трансфер ҳақида гап кетади.

    5. Антони Марсьяль — «Монако»дан 60 млн евро

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    Ҳали 20 ёшга тўлмаган Антони Марсьяль учун 2015 йил 1 сентябрида «Юнайтед» «Монако»га 60 миллион еврогача ошиши мумкин бўлган маблағни тўлашга рози бўлди. Бу орқали клуб бир йил олдин Люк Шоу орқали (20 ёшга тўлмаган футболчи трансфери) ўрнатган рекордини янгилади. Антони «қизил иблислар» сафидаги дастлабки мавсумида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди. Бу унинг ҳозиргача клуб сафидаги энг яхши мавсуми бўлиб турибди. Бироқ Антони ушбу натижаларни жорий мавсумда янгилаши мумкин. Ҳозирча Марсьяль 32 та ўйинда 15 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

    4. Анхель ди Мария — «Реал»дан 75 млн евро

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    Анхель ди Мария Мадрид клубидаги қойилмақом ўйинлари орқали мухлисларнинг ёқимтойига айланганди. Бироқ аргентиналик футболчи Испания пойтахтида унинг хизматлари етарлича қадрланмаяпти деган фикрга келди. Бундан эса «Юнайтед» фойдаланиб қолди. 2014 йил августида «Манчестер Юнайтед» «Реал»га Анхель учун 75 миллион евро тўлади. Унга клубда афсонавий футболчилар ҳаракат қилган 7-рақам ишониб топширилди. Бироқ бу рақам Анхель учун «оғирлик» қилди. Орадан бир йил ўтмай, футболчи Манчестерни тарк этишга қарор қилди. Бунинг учун у ҳатто клуб билан мавсумолди йиғинларига боришдан воз кечди. 2015 йил 2 августида футболчи ПСЖ клуби аъзосига айланди. Парижликлар «фаришта» учун 63 миллион евро тўлади. Ди Мариянинг «Юнайтед»даги кўрсаткичлари эса қуйидагича: 32 та ўйин, 4 та гол.

    3. Ромелу Лукаку — «Эвертон»дан 84,7 млн евро

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    «Манчестер Юнайтед» сўнгги йилларда ҳужумчи харид қилиш учун катта маблағ сарфлашга мажбур бўлмоқда. Аммо янги ҳужумчилар учун сарфланаётган пуллар ҳозирча ўзини оқлаяпти деб бўлмайди. 2017 йил июлида Манчестер клуби «Эвертон»дан салкам 85 миллион евро эвазига белгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олди. Клуб Ромелу билан 5 йиллик шартнома имзолади. Лукаку келиши билан Уэйн Руни клубдан кетди, кетганда ҳам «Эвертон»га йўл олди. Футболчининг дебюти Европа Суперкубоги доирасида «Реал»га қарши кечди ва у гол уришга эришди. «Юнайтед» сафида АПЛдаги дебютида ҳам гол уришга эришди. Ўша мавсум белгиялик футболчи АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди. Кейинги мавсумда эса Ромелу АПЛда 32 та ўйинда 12 та гол уриб, танқидлар ёмғири остида қолиб кетди. Жозе Моуриньо клубни тарк этгач, жамоа бошқарувини Оле-Гуннар Сульшер ўз қўлига олди. Жамоа ҳужум чизиғида эса Маркус Рэшфорд асосий планга чиқа бошлади. Бундан норози бўлган Ромелу клубни алмаштириш пайига тушиб қолди. У 2019 йил ёзида Антони Конте бошқарувни қўлга олган «Интер»га йўл олди. «Интер» Лукаку учун 80 миллион евро тўлашдан қочмади. Ромелунинг «Юнайтед»даги умумий статистикаси эса қуйидаги рақамлар билан якунланди: 96 та ўйин, 42 та гол.

    2. Ҳарри Магуайр — «Лестер»дан 87 млн евро

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    Ҳарри «Лестер» сафидаги ишончи ўйинлари орқали Манчестер грандлари оромини ўғирлади. «Сити» «Атлетик»дан Аймерик Ляпортни харид қилиб, ҳимояда муаммоларни бартараф этиш мумкинлигини ишонди ва Магуайр вариантидан воз кечди. Шу орқали «Юнайтед» Магуайр учун курашда асосий фаворитга айланди. Бироқ «қизил иблислар» Ҳарри учун «тулкилар»га рекорд даражадаги маблағни тўлашга мажбур эди. Боиси «Лестер» ўз ҳимоя устунини 90 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилиб улгурганди. Охири томонлар 2019 йил 2 августида 87 миллион евро маблағ устида бир тўхтамга келди. Бу орқали Манчестер клуби ўз тарихидаги энг қиммат иккинчи харидга қўл урди. «Лестер» эса ўз тарихидаги энг қиммат сотувни амалга оширди. Умуман олганда бу ҳайратланарли сумма. Бироқ 2018 йил январида «Ливерпуль» Виржил ван Дейк учун 85 миллион евро тўлаб, ҳимоячилар ҳам катта маблағлар эвазига сотиб олиниши мумкинлиги ва улар ҳам бу самовий маблағларни оқлай олишини исботлаб қўйганди. Магуайр клубга келганига 1 йил тўлмасидан жамоа сардори даражасигача кўтарилди. Сульшерга жамоани янгидан қуришда энг катта ёрдамчилардан бири вазифасини ўташга ҳаракат қилмоқда. Футболчи жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида жами 39 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Ҳа, айтганча, футболчи 5 март куни ўзининг 27 ёшини қарши олди.

    1. Пол Погба — «Ювентус»дан 105 млн евро

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob

    «Қизил иблислар» тарихидаги энг қиммат трансфер 2016 йил августида амалга оширилган. 4 йил аввал текинга қўйиб юборилган Пол Погба учун Манчестер клуби «Ювентус»га 105 миллион евро тўлади. Бу орқали Пол ўша вақтдаги дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Погба трансферида Мино Райола муҳим рол ўйнаган. Унинг Манчестерга ўтиши ортидан Райола салкам 27 миллион евро ишлаб олади. Погба ҳозиргача жамоанинг асосий етакчисига айлана олгани йўқ. Бунга сурункали жароҳатлар ва турли низолар сабаб бўлди. Футболчи бир неча марта «Юнайтед»дан кетиш истагини билдирди. Бирда «Реал»га яна бирда «Ювентус»га ўтиши ҳақида бонг урилди. Бироқ футболчи ҳам Манчестер клубида. Фақат яна ўша жароҳатлар сабаб майдон ташқарисида қолмоқда. Погба «Юнайтед»га қайтгандан бери жами 143 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди. 2016/17 йилги мавсумда Англия Лига Кубоги ҳамда Европа Лигаси бош совринини қўлга киритди.

    Мавзуга доир: 

    • «Барселона» тарихидаги энг қиммат 5 трансфер ҳақида 
    • «Реал» тарихидаги энг қиммат 5 та трансфер ҳақида
     

     

    05.03.2020, 17:32   Изоҳ (0)   28168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналдиньо ҳибсга олиниши мумкин. У Парагвайга сохта паспорт билан кирганликда гумон қилинмоқда

    05.03.2020, 16:14

    Роналдунинг агенти солиқлардан қочишда гумон қилинмоқда. Унинг офисида тинтув ўтказилди

    05.03.2020, 14:56

    Англия Кубоги чорак финалига қуръа ташланди

    05.03.2020, 11:52

    Коронавирус сабаб «Ювентус»—«Милан» ва «Наполи»—«Интер» учрашувлари қолдирилди

    04.03.2020, 19:18

    Александр Поветкиннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

    04.03.2020, 18:32

    Роналду: «Онамнинг аҳволи яхши, у ўзини яхши ҳис этмоқда»

    04.03.2020, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.