«Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдиньо Парагвайда ҳибсга олиниши мумкин.
АS нашрининг хабар қилишича, Асунсьон прокуратураси 39 ёшли собиқ футболчини сохта паспорт билан мамлакатга киришда гумон қилиб, ҳибсга олиш учун ордер берган.
Худди шу қоидабузарлик билан Роналдиньонинг акаси Роберто де Ассиш ҳам ҳибсга олиниши мумкин. Ака-укалар Парагвайга болалар футболини ривожлантириш дастури бўйича ташриф буюрганди.
Полиция Роналдиньо истиқомат қилаётган меҳмонхонада тинтув ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)