Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Мақсуда Мустафоева вилоятнинг Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда 4 март куни бўлиб ўтган туман фаоллари йиғилишида эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Мақсуда Мустафоева ушбу тайинловга қадар вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ шу вақтгача Қарши туманига ҳокимлик қилиб келган Ғайрат Бегалиев Қашқадарёнинг Миришкор туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди (Миришкорнинг аввалги — сўконғич ҳокими ишдан олинган).
Мақсуда Мустафоева сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистондаги туманларга раҳбар этиб тайинланган тўртинчи аёл бўлди. Аввалроқ Сирдарёнинг Боёвут туманига вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Ўролова, Бухоронинг Олот туманига туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Неъматова, Андижоннинг Бўстон туманига эса узоқ йиллар Жалақудуқ туманига ҳокимлик қилган Манзура Эгамованинг шогирди Садбархон Мамитова ҳоким этиб тайинланган эди.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилди
- Боёвут туманига аёл киши ҳоким этиб тайинланди
- Наргиза Неъматова Олот туманига ҳоким бўлди. У сўнгги 10 кунда ҳоким этиб тайинланган иккинчи аёл бўлди
- Андижоннинг Бўстон туманига Садбархон Мамитова ҳоким бўлди. У Жалақудуққа 12 йил ҳокимлик қилган аёлнинг шогирди ҳисобланади
Изоҳ (0)