Фарғонада ЙПХ ходимини ноҳақ айблаб, уни видеога олиб тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори А.Обидов 2 март, душанба куни, 4Р-112 «Фарғона халқаси» автомобиль йўлининг Олтиариқ тумани «Ғайрат» МФЙ ҳудудидан ўтган 248-километрида мобиль комплекслар ўрнатилган Nexia-3 машинасида хизмат олиб борган.
Хизмати давомида ҳайдовчи Д.М. Nexia’сида унинг олдига келиб тўхтаган. Машинадан ҳайдовчи эмас, йўловчи Ф.Э. тушиб келиб, ўзининг телефонига видеотасвирга олиб, инспекторни йўл белгиси ўрнатилмаган ҳудудда хизмат олиб боришда айблаган ва видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Ҳолат ўрганилганда, ЙПХ инспектори «Юқори тезлик чекланган» ва «Радар» йўл белгилари таъсир доирасида хизмат олиб борганлиги аниқланган.
Хабарда айтилишича, ЙПХ инспекторининг йўловчи Ф.Э. билан қилган мулоқоти юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)