Италиядан қайтган Россия фуқароси коронавирусга чалингани аниқланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Маълум бўлишича, эркак 21 февраль куни Италияда дам олаётган вақтида касалланган. Россияга 23 февраль куни қайтиб келган ва Москва вилоятидаги хусусий уйида яшаган.
Касалхонага ЎРВИ белгилари билан 27 февраль кунни мурожаат қилган ва юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Қайд этилишича, унда касаллик енгил шаклда кечмоқда. У билан алоқада бўлган одамлар ҳам касалхона ёки уйда тиббий назорат остида бўлиб турибди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 88 минг кишидан ошиб кетди. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 3 041 кишига етган, 42 мингдан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)