• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Деҳлида мусулмонлар ва ҳиндуийлар ўртасида юз берган қонли тўқнашувлар ҳақида фотоҳикоя

    Ҳиндистон пойтахти Деҳлида 23 февраль — душанба кунидан бошланган тўқнашувлар оқибатида ҳафта давомида 38 киши ҳалок бўлди. Reuters агентлиги тўқнашувлар қандай содир бўлгани, шунингдек, ундан омон қолган гувоҳнинг ҳикояларини келтирди.

    Деҳлида юз берган тўқнашувлар оқибати.

    Деҳлида юз берган тўқнашувлар оқибати.
    Фото: Reuters

    Барчаси 2019 йил декабрида Ҳиндистон парламенти томонидан фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган тузатишлардан сўнг бошланди. Унга кўра Афғонистон, Покистон ва Бангладеш каби қўшни мамлакатлардан қочиб келган мусулмон бўлмаган шахслар, агар улар ўз ватанларида таҳқирлашларга учраётган бўлса, Ҳиндистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин.

    Деҳлида юз берган тўқнашувлар оқибати.

    Деҳлида юз берган тўқнашувлар оқибати.
    Фото: Reuters

    Мухолифот вакилларининг фикрича, тузатишлар киритилган қонун камситувчи мазмунга эга, чунки мамлакат аҳолиси (1,3 миллиард киши)нинг 10 фоиздан кўпроғи ислом динига эътиқод қилаётган бир вақтда мусулмонларнинг фуқаролик олиш имкониятларини чеклайди.

    24 февраль куни Деҳлида фуқаролик тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватловчилар унга қаршиларга тегишли жойларни бузиб ташламоқда.

    24 февраль куни Деҳлида фуқаролик тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватловчилар унга қаршиларга тегишли жойларни бузиб ташламоқда.
    Фото: Reuters

    Шундан сўнг ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди. Дастлабки тўқнашувлар асосан намойишчилар ва полиция ўртасида кузатилди. Декабрда Уттар-Прадеш штатидаги тўқнашувларда 25 киши ҳалок бўлди. Ўтган ҳафта Деҳлида кузатилган тўқнашувлар эса ҳиндуийлар ва мусулмонлар ўртасида кечди ва энг қонли тўқнашувлардан бирига айланди. Бир неча кун ичида 38 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.

    Қонун тарафдорлари томонидан калтакланган аёлга полициячи ёрдам бермоқда.

    Қонун тарафдорлари томонидан калтакланган аёлга полициячи ёрдам бермоқда.
    Фото: Reuters

    Қонунга қарши уни қўллаб-қувватловчилар ва полиция томон турли буюмлар улоқтирмоқда.

    Қонунга қарши уни қўллаб-қувватловчилар ва полиция томон турли буюмлар улоқтирмоқда.
    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Фоторепортаж: Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонун туфайли юз берган тўқнашувлар

    Темир ва таёқ билан қуролланган одамлар бошқа дин вакилларининг уйларига ўт қўйиб, мулкларини талади. Ҳиндуийлар ва мусулмонлар зич яшовчи Брижпури округида масжидга ўт қўйилиб, дорихона вайрон қилинди.

    «Полиция иккала томонни ҳам ҳимоя қилиши керак эди, аммо улар фақат бир томонга ёрдам берди», — деди мусулмон Муҳаммад Ориф.

    Тўқнашувлар вақтида ҳужумга учраган мактаб.

    Тўқнашувлар вақтида ҳужумга учраган мактаб.
    Фото: Reuters

    Бир неча юз кишидан иборат мусулмонлар ҳам масжиддан унча узоқ бўлмаган жойдаги мактаб хоналарини ёқиб юборди. Синфхоналардан олиб чиқилган парталар ташқарига улоқтирилди.

    Мактаб ҳовлисидаги эркак бинонинг шикаст етган жойларини кўрсатмоқда.

    Мактаб ҳовлисидаги эркак бинонинг шикаст етган жойларини кўрсатмоқда.
    Фото: Reuters

    Мактаб синфхоналаридан бирининг доскаси ва девори ёриғидан қўшни хонадаги эркак кўринмоқда.

    Мактаб синфхоналаридан бирининг доскаси ва девори ёриғидан қўшни хонадаги эркак кўринмоқда.
    Фото: Reuters

    Ҳиндуийга тегишли бинолардан бирига ўт қўйилганди. «Агар полиция келмаганида, биз тирик қолмасдик», — деди Судама.

    24 февраль, душанба куни, 37 ёшли Муҳаммад Зубайр масжиддан уйга қайтаётганида оломонга дуч келган. У ерости йўли орқали қочиб кетишга уринган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Бир неча сониядан сўнг у оломон ичида бошини қўллари билан беркитган ҳолда ерда ётарди. Ҳиндуийлар таёқ ва хипчин билан уни саваларди. Зубайр тирик қолишига ишонмаган.

    Оломон ўртасида калтакланаётган Муҳаммад Зубайр.

    Оломон ўртасида калтакланаётган Муҳаммад Зубайр.
    Фото: Reuters

    Оломон ўртасида калтакланаётган Муҳаммад Зубайр.

    Оломон ўртасида калтакланаётган Муҳаммад Зубайр.
    Фото: Reuters

    Зубайрнинг сўзларига кўра, оломон унинг уст-боши ва соқолини кўриб, мусулмон эканлигини тушунган. У ҳозир Деҳлининг бошқа бурчагидаги қариндошининг уйида даволанмоқда.

    Боши дока билан ўралган Муҳаммад Зубайр.

    Боши дока билан ўралган Муҳаммад Зубайр.
    Фото: Reuters

    Ҳиндистон ҳукмрон партияси «Бҳаратия Жаната» (BJP) вакили Пал Сингҳ Багганинг айтишича, мухолифот партиялари Ҳиндистон имижига путур етказиш учун АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифи вақтида атайлаб жанжал келтириб чиқарган.

    «Бу 100 фоиз олдиндан режалаштирилган», — деди Багга. У, шунингдек, BJP партияси зўравонликни қоралашини маълум қилди.

    Тўқнашувлар вақтида ёқиб юборилган автотураргоҳлардаги машиналар.

    Тўқнашувлар вақтида ёқиб юборилган автотураргоҳлардаги машиналар.
    Фото: Reuters

    Тўқнашувлар вақтида ёқиб юборилган машина.

    Тўқнашувлар вақтида ёқиб юборилган машина.
    Фото: Reuters

    52 ёшли ҳиндиуй Сантош Гарг исмли аёл 24 февраль куни бўлган воқеаларни ҳалигача тушунолмаётганини айтади.

    «Мен бу ерда 35 йилдан бери яшайман. Мусулмон қўшниларим билан ҳеч қачон муаммо чиқмаган, уларга нисбатан ҳам шикоятим бўлмаган. Мен ҳалигача нима содир бўлганини тушунолмаяпман», — деди Гарг.

    Аёлнинг уйига мусулмонлар томонидан ўт қўйилган вақтда у балкон орқали икки неварасини пастда турган полициячилар қўлига ташлаган. Ўзи эса айвон томига сакраб, ёнаётган уйидан қочган.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудуддаги масжид яқинида 28 февраль, жума куни, қўриқчилик қилаётган полициячилар.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудуддаги масжид яқинида 28 февраль, жума куни, қўриқчилик қилаётган полициячилар.
    Фото: Reuters

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда жума намозини ўқиётган мусулмонлар.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда жума намозини ўқиётган мусулмонлар.
    Фото: Reuters

    Бир неча юз метр наридаги мусулмонлар даҳасида Рубина Бано ҳукуматга қарши намойишлар вақтида полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани, ҳиндиуйлар эса тош отганини ёдга олади. Ҳомиладорликнинг учинчи ойидаги Бано исмли аёл полициячи томонидан калтаклангани, бошига 20 та чок тушганини айтди.

    «Бу турли дин вакилларининг бирга яшашини истамаган сиёсатчиларнинг иши», — дейди Бано.

    Бир муддат аввал Деҳлида ўтказилган маҳаллий сайловда «Бҳаратия Жаната» партиясининг баъзи вакиллари катта қисмини мусулмонлар ташкил қилувчи намойишчиларни «сотқинлар» деб атаганди.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудуддаги очиқ канализациядан шахси номаълум эркак жасади топилди.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудуддаги очиқ канализациядан шахси номаълум эркак жасади топилди.
    Фото: Reuters

    Чанд Багхлик мусулмон Қалам Аҳмед Хоннинг сўзларига кўра, полиция тўқнашувларнинг олдини олиш учун етарлича чора кўрмаган. «Буларнинг бари полициянинг бурни остида содир бўлди», — дейди у.

    Қурбонлар сони ўсиб бораверганидан сўнг ҳукумат вазиятни назорат қилиш учун ҳарбийлаштирилган тузилмаларни жалб этди.

    Ёниб кетган транспорт воситалари олдидаги куч тузилмалари ходимлари.

    Ёниб кетган транспорт воситалари олдидаги куч тузилмалари ходимлари.
    Фото: Reuters

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда назорат ўрнатган полициячилар.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда назорат ўрнатган полициячилар.
    Фото: Reuters

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда патруллик қилаётган кучишлатар тузилмалар ходимлари олдидан ўтаётган аёл.

    Тўқнашувлар юз берган ҳудудда патруллик қилаётган кучишлатар тузилмалар ходимлари олдидан ўтаётган аёл.
    Фото: Reuters

    Полиция берган маълумотга кўра, 28 февраль куни ҳолатига кўра зўравонликларда иштирок этган 600 дан ортиқ одам қўлга олинган.

    Мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи Чанд Багҳда яшовчи 23 ёшли қиз Савитри Прасаднинг айтишича, 25 февраль, сешанба куни, унинг никоҳ тўйи бўлиши керак эди. Бироқ шу куни унинг кўчасида юз берган тўқнашувлар сабабли қиз тўй кўйлагида безанган ҳолда уйида йиғлаб ўтирган. Оила тўй маросимини бекор қилишга мажбур бўлган.

    Савитри Прасад.

    Савитри Прасад.
    Фото: Reuters

    Тўқнашувлар 26 февраль, чоршанба куни, секинлашган, бироқ савдо дўконлари ёпиқ бўлган ва одамлар тўқнашувлардан қўрқиб, уйидан чиқмаган. Савитри отасининг айтишича, у кичик маросим ўтказишга қарор қилган.

    Савитрининг отаси Бҳодай Прасаднинг сўзларига кўра, мусулмон қўшнилар унинг оиласидек бўлиб қолган ҳамда у мусулмонлар билан бирга эканлигидан хурсанд бўлган. Савитри тўй маросими куни унинг уйига ташриф буюрган Reuters мухбирларига «Менинг мусулмон акаларим бугун мени ҳимоя қилмоқда» деб айтган.

    Келин ва куёв.

    Келин ва куёв.
    Фото: Reuters

    Куёв келинникига келганда ҳамда тўй маросими бўлиб ўтаётган вақтда мусулмон қўшнилар икки ёшга бахт тилаш учун йиғилган. Ҳиндуий руҳоний муқаддас шеър ўқиган, куёв ва келин уй ичида ёқилган олов атрофида айланган.

    «Биз ҳиндуий акаларимиз билан тинч яшамоқдамиз. Биз улар учун ҳамма нарсамиз. Доим шундай бўлган. Биз бу ерда улар учун турибмиз», — дейди уйнинг ташқарисида бир неча киши билан бирга қўриқчилик қилиб турган Амир Малик исмли мусулмон эркак.

    Ал-Ҳинд шифохонаси.

    Ал-Ҳинд шифохонаси.
    Фото: Reuters

    Асосан мусулмонлар яшовчи Мустафободдаги Ал-Ҳинд шифохонаси тўқнашувлар марказида қолди. Кичик касалхона жароҳатланган беморларга тўлиб кетди. Уйи ёниб кетган одамлар учун ҳам шифохона бошпана вазифасини ўтади.

    Тўқнашувлар вақтида уйини тарк этган 30 ёшли мусулмон Имрон Хон ўз боласи билан Ал-Ҳинд шифохонасида қолмоқда.

    Тўқнашувлар вақтида уйини тарк этган 30 ёшли мусулмон Имрон Хон ўз боласи билан Ал-Ҳинд шифохонасида қолмоқда.
    Фото: Reuters

    Душанба ва сешанба кунлари ўнлаб яраланганлар шифохонага олиб келинган. 15 та каравоти бор икки қаватли шифохона тўлиб кетган. Кўплаб дорилар ва кислород захиралари тугаган, аммо беморлар келиши тўхтамаган.

    «Уларни даволаётганимизда ҳаммамиз йиғлардик. Умримнинг охиригача бу кунларни бошимдан чиқариб ташлолмайман. Эшикларни ёпишга мажбур ҳам бўлдик, чунки ортиқ одам қабул қилолмасдик», — дейди кўзда ёш билан доктор Меҳрож Икром.

    Тўқнашувларда жароҳатланган эркакларга Ал-Ҳинд шифохонасида шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

    Тўқнашувларда жароҳатланган эркакларга Ал-Ҳинд шифохонасида шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
    Фото: Reuters

    «Ҳаммаси йўқ бўлди. Болаларимнинг келажаги қандай бўлади? Менинг кўрсатадиган ҳужжатларим ҳам йўқ», — деди шифохонада қолаётган Иршад.

    25 февраль куни 26 ёшли мусулмон аёл Шабана Парвинни ўз уйида ҳомиладор ҳолига қарамай калтаклашган. Ўша куни унда тўлғоқ бошланган. Ҳиндуий қўшниси уни хавфсиз жойга олиб борган.

    Ал-Ҳинд шифохонасида туғилган Шабана Парвиннинг боласи.

    Ал-Ҳинд шифохонасида туғилган Шабана Парвиннинг боласи.
    Фото: Reuters

    «Оломон мени уйимга бостириб келди ва таёқлар билан қорнимга урди. Бола тирик қолади деб ўйламагандим. Қаерга боришимни билмайман. Биз барчасини йўқотдик», — дейди Парвин.

    02.03.2020, 17:05   Изоҳ (0)   81703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон президенти коронавирус туфайли 8 март концертини бекор қилди

    02.03.2020, 14:52

    Видео: Филиппинда қуролланган шахс савдо марказида 30 кишини гаровга олди

    02.03.2020, 12:30

    Жанубий Корея КХДР томонидан 2020 йилда биринчи марта снарядлар отилганини маълум қилди

    02.03.2020, 10:51

    Туркия Сурия қўшинларининг Алепподаги аэродромига зарба берди

    02.03.2020, 10:35

    Бағдоддаги «яшил ҳудуд» ракеталар зарбасига учради

    02.03.2020, 10:22

    Ироқ бош вазири Вазирлар Маҳкамасини шакллантира олмагани учун истеъфо сўради

    02.03.2020, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.