Бухоро шаҳрида 29 февраль куни вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қатнашди.
Карим Камолов.Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Йиғилишда Абдулла Арипов Ўктам Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармонини ўқиб эшиттирган.
Абдулла Арипов.Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Зайнилобиддин Низомиддинов эса Президент фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлигини маълум қилган.
Зайнилобиддин Низомиддинов.Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Изоҳ (0)