Ўзбекистонда мусулмон саёҳатчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамоат жойларида ибодат ва таҳорат қилиш хоналари учун намунавий талаблар ишлаб чиқилади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Унга кўра ушбу намунавий талаблар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда икки ой муддатда ишлаб чиқилиб тасдиқланади. Шунингдек, зиёрат қадамжоларида бўлиш, маданий ва ибодат биноларини зиёрат қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.
Изоҳ (0)