Владимир Путин «ТАСС»га берган интервьюсида қиёфадоши йўқлигини, ўзи эса ҳақиқий эканини маълум қилди.
Суҳбат чоғида журналист президентга Путин фамилияси билан боғлиқ, шу жумладан, «Путин қиёфадоши, исбот» каби машҳур интернет қидирувларни кўрсатган.
Президентнинг айтишича, қиёфадошлар мавзуси 2000 йиллар бошида пайдо бўлгани, лекин у дублёрлардан воз кечганини айтган.
Шундай қилиб Владимир Путин унинг «Удмурт», «Банкетний» ёки «Говорун» исмли қиёфадошлари борлиги ҳақидаги тахминларга қисман муносабат билдирган. «Мен қиёфадошлардан воз кечдим. Бу терроризмга қарши курашнинг энг қийин пайтларида эди», деб айтган.
Изоҳ (0)