Беларусда коронавирус билан касалланган биринчи бемор қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги турдаги COVID-19 коронавируси мамлакатга Эрондан келган талабада аниқланган. У Беларусга Бокудан учиб келгани айтилмоқда. «Бемор ва у билан мулоқот қилган шахслар Минск юқумли касалликлар шифохонасида карантинга олинган», — дейилади хабарда. Идоранинг таъкидлашича, беморнинг аҳволи қониқарли.
Шунингдек, Литвада ҳам коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланган. Маълумотларга кўра, фуқаро Италиянинг Верона шаҳридан 24 февраль куни мамлакатга қайтиб келган. Айни вақтида бемор изоляция қилинган, аҳволи оғир эмас.
Reuters нашрининг ёзишича, Нигерияда ҳам коронавирусга касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилган. Вирус мамлакатга уч кун олдин келган Италия фуқаросида аниқланган.
Янги Зеландияда ҳам биринчи бор янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланган бемор аниқланган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардерннинг сўзларига таяниб, TVNZ телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, бемор Эронга қилган сафаридан сўнг Окленд шаҳрига қайтиб келган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)