Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳеч бир давлат коронавирусдан холи эканлигига ўзини ишонтирмаслиги кераклигини маълум қилди, деб хабар беради Reuters.
«Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати умуман бўлмаслигини тахмин қилиш том маънода ҳалокатли хато ҳисобланади», — дейди Гебрейесус.
Унинг сўзларига кўра, барча зарурий чора-тадбирларни кўраётган бой давлатлар ҳам инфекциянинг тарқалишини олдини олиш учун кутилмаган ҳолатларга тайёр туриши керак.
ЖССТ раҳбари коронавируснинг Европада тарқалишига йирик манба бўлиб хизмат қилаётган Италияни мисол қилиб келтирди.
Аввалроқ Давлат туризм қўмитаси Ўзбекистонни коронавирусдан холи мамлакат сифатида тарғиб қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)