Висконсин штатининг Милуоки шаҳрида жойлашган Molson Coors пиво ишлаб чиқарувчи заводи ҳудудида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Milwaukee Journal Sentinel маҳаллий нашри хабар берди.

Фото: ABC News

Маълумотларга кўра, отишма оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган. Ҳужумни уюштирган шахс ҳам ўлгани айтилмоқда. АBC маълумотларига кўра, отишмани Molson Coors’дан бўшатиб юборилган собиқ ходим уюштирган.

Molson Coors ходимлари отишма ҳақида электрон почта орқали огоҳлантирилган. Улардан ўз офисларини ёпиш сўралган. Заводда камида 600 киши ишлайди.

Милуоки полицияси ҳозирча отишма ва ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот бермаган.