Польша президенти Анжей Дуда 25 февраль куни ўн учинчи пенсия ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Польша матбуот агентлиги хабар берди.
Президент ўн учинчи пенсия 2020 йил учун мўлжалланган энг кам пенсия миқдорида тўланишини маълум қилди. Бу қиймат солиқлар билан бирга 1200 злотийга (280 евро) тенг.
«Польшадаги иқтисодий вазият яхши. Бош вазир билан маслаҳатлашиб, ўн учинчи пенсияни жорий қилишга келишдик. Энди у ҳар йили апрель ойида тўланади», — дейди президент Дуда.
Шунингдек, Анжей Дуда ўн тўртинчи пенсия ҳақидаги қонун ҳукумат томонидан қабул қилинганини ва 2021 йилдан бошлаб тўланишини эълон қилди. Президент бу қонунни имзолашга тайёр эканини айтган.
Изоҳ (0)