• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Омбудсман парламентга Ўзбекистонда ягона тергов қўмитасини тузишни таклиф этди

    Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан терговда қўлланиши иддао қилинаётган қийноқларга барҳам бериш учун ягона тергов қўмитасини тузиш таклифини билдирди. У бу ҳақда парламентга берган ҳисоботида қайд этган, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Маълум қилинишича, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — омбудсманга 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар орасида шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар тоифасига мансуб шикоятлар кўп учраган. Хусусан, омбудсман манзилига 4800 дан ортиқ ушбу мазмундаги мурожаат келиб тушган.

    Унинг айтишича, яшаш, эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқи, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан ҳимояланиш ҳуқуқи, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор-қидирув фаолияти ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар билан боғлиқ мурожаатлар сони кўпайган.

    «Парламент назорати субъекти сифатида 900 дан ортиқ шикоят назоратга олинди ва уларнинг 30 фоиздан ортиғи ижобий ечимга эга бўлган. Шикоятларни кўриб чиқиш натижасида 17 та ҳолат бўйича текширув ўтказилди, 24 та ҳолатда жиноят, 21 та ҳолатда маъмурий, 65 тасида эса интизомий ишлар қўзғатилди», — деди омбудсман.

    Омбудсманнинг қайд этишича, турли вазирлик ва идоралар, хусусан, таълим муассасалари ходимларининг 28 нафари, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 15 нафар, ИИВ ходимларининг 20 нафари, 7 нафар МИБ ходими ва бошқа ташкилотлардан 15 нафар ходим жавобгарликка тортилди.

    Муҳаммадиевнинг билдиришича, баъзи ҳолатларда тергов хонасида мавжуд ёзув камералари ўчириб қўйилган ёки махсус хонадан ташқарида қийноқларни қўллаб, айбланувчи тергов қилинган. Бундай ҳолатлар назоратга олинади, прокуратурага юборилади.

    «Афсуски, ваколатли органлар жавобида мурожаатда кўрсатилган важлар ўз исботини топмагани айтилади. Шунинг учун, ўз ҳисоботимда алоҳида ва ягона тергов қўмитасини тузишни таклиф этдим. Парламент буни инобатга олиши мажбурий характерга эга эмас. Аммо энг кўп мурожаат ҳам терговга оид, қийноқлар қўлланиши ва ҳуқуқлар бузилиши мурожаатларда кўп такрорланяпти», — дея фикр билдирди омбудсман.

    Бунга қадар «Адолат» СДП ҳам ушбу таклифни сайловолди кампаниясида билдирганди. Эндиликда партия ўз таклифини ижтимоий тармоқларда қайта эълон қилган.

    Партия хабарига кўра, адолатсизлик адолатни таъминловчи идоралар томонидан содир этилса, бир неча карра оғриқли бўлади. Бу каби ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда амалга оширилган ислоҳотлар бугунги кун шиддатидан ортда қолаётганини англатади. Шунга мувофиқ, партия дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юз бераётганлиги сайловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлишини эътироф этган.

    «Ушбу ҳолатни бартараф қилиш мақсадида, ўз сайловолди дастурида мамлакатда ягона тергов органи — тергов қўмитасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурганди. Бу каби ҳолатлар ушбу ташаббусни амалга ошириш вақти келганини кўрсатади», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида 23 январь куни вафот этган эди. Кейинроқ ИИБнинг бошқа ходимлари ушбу жиноятни яшириш мақсадида гувоҳларга босим ўтказгани маълум бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, икки нафар ИИБ ходими қамоққа олингани, уларга нисбатан жиноят иши очилгани ҳамда улардан бири ИИБ бошлиғи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Мазкур воқеалар ортидан Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Самад Турдиев ўз лавозимидан кетган.

    Ўзбекистон Сенати Чироқчидаги мазкур қотилликнинг тергови бош прокурор томонидан назоратга олинганини маълум қилди.

    Мазкур аянчли воқеа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган махсус брифингда Ўзбекистон ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ИИБ биносида одам ўлими ҳолати янгилик эмаслигини таъкидлаб ўтган.

    Шунингдек, Андижон вилятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди.

    26.02.2020, 23:42   Изоҳ (0)   33153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг 13 та йирик давлат компаниясини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда

    26.02.2020, 23:13

    Хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Ўзбекистонга импорти кескин қисқарди

    26.02.2020, 22:43

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 500 млн долларлик 30 та келишув имзоланди

    26.02.2020, 22:22

    Ички ишлар тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

    26.02.2020, 20:56

    Straus House мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича биринчи суд мажлиси 27 февраль куни бўлиб ўтади

    26.02.2020, 20:27

    Тошкент шаҳри ва вилоятида террорчилик гуруҳларига аъзоликда гумонланган 21 киши қўлга олинди

    26.02.2020, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда Ливанга ёрдам бермоқчи

    Дунё | 26 август, 13:40

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.