Футбол бўйича Англия чемпионатининг 27-турида «Ливерпуль» 24 февраль, душанба куни «Вест Ҳэм»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

«Энфилд» стадионида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум «қизиллар»ни олдинга олиб чиқди, бироқ орадан уч дақиқа ўтиб лондонликлар Исса Диопнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим дебютида Пабло Форнальс меҳмонларнинг иккинчи голини урди. 68-дақиқада Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозабонининг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб мувозанатни тиклади. 81-дақиқадаги Садио Маненинг голи эса Юрген Клопп шогирдларига ғалаба олиб келди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» очколарини 79 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити»ни 22 очкога ортда қолдирмоқда. «Вест Ҳэм» (24) эса 18-поғонада қолди.

Фото: АПЛ

АПЛ

27-тур баҳси

24 февраль, душанба

«Ливерпуль» — «Вест Ҳэм» 3:2

Голлар: 1:0 — 9 Вейналдум, 1:1 — 12 Диоп, 1:2 — 54 Форнальс, 2:2 — 68 Салоҳ, 3:2 — 81 Мане.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Вейналдум, Фабиньо, Кейта (Окслейд-Чемберлен, 57), Мане (Матип, 90), Фирмино, Салоҳ.

«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Крессуэлл, Диоп, Огбонна, Нгакиа, Снодграсс (Боуэн, 84), Райс, Соучек (Форнальс, 47), Фелипе Андерсон (Аллер, 65), Антонио, Нобл.

Огоҳлантиришлар: Райс (51), Диоп (66), Нобл (80).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!