Америкалик сайловчиларнинг ярмидан кўпи (65 фоиз) АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда президентликка қайта сайланишига ишонади. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, бу ҳақда CBS ва YouGov сўровномаларидан маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, республикачиларнинг 90 фозидан ортиғи унинг ғолиб бўлишига ишонади.

Сўровнома натижаларига кўра, рўйхатга олинган 65 фоиз сайловчилар Трампнинг «эҳтимол» ёки «аниқ» ютишига ишонади, 35 фоизи унинг ғалаба қозонишини «даргумон», деб баҳолаган. Демократлар орасида фақат 42 фоизи кимга овоз беришини ҳал қилган. Демократлар партиясидам энг машҳур номзодлар: сенатор Берни Сандерс (27 фоиз), собиқ вице-президент Жозеф Байден (36 фоиз), Нью-Йоркнинг собиқ мэри, миллиардер Майкл Блумберг (20 фоиз) ва сенатор Элизабет Уоррен (19 фоиз).

CBS News ва YouGov сўровномани 2020 йилнинг 20-22 февраль кунлари ўтказган. Унда рўйхатга олинган 10 минг нафар сайловчи иштирок этган.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. 13-16 июль кунлари Висконсин штатида Демократлар партияси съезди бўлиб ўтади ва унда Дональд Трамп рақибининг исми эълон қилинади.

Аввалроқ Оқ уй Трампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқчи эканлиги хабар берилган эди.