Тошкент шаҳар ИИББ Патрул-пост хизмати ходими Қ.Ахмедов ва Миллий гвардия ходими 16 февраль куни соат 20:30 ларда Учтепа туманида ҳаракатларида шубҳа уйғотган номаълум шахс ҳужжатлари текширилиш учун тўхтатилганда қочиб кетмоқчи бўлган. Бу ҳақда Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар берди.
Ходимлар қочган фуқарони ушлаб, ўтказган тинтувида унинг чўнтагидан Пневматик пистолет, 3 дона «Тропикамид» ва 4 дона «Регапед» номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)