Samsung Electronics Жанубий Кореядаги корхоналаридан биридаги ходими коронавирус билан касаллангани тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«22 февраль куни Gumi Complex’да ишловчи Samsung Electronics ходимида янги коронавирус (COVID-19) аниқланди», — дейилади хабарда.
Мазкур завод 24 февраль, душанба куни, эрталабгача, ходим ишлаган қават эса 25 февралгача ёпиқ бўлади. Бу вақт мобайнида компания хоналарни дезинфекция қилиш ишларини олиб боради.
Шунингдек, компания вирусни юқтирган ҳамкасблари билан алоқада бўлган ходимларини ҳам алоҳида ажратишга қарор қилди.
Мавузга доир: Жанубий Корея коронавируснинг жаҳондаги учинчи энг йирик ўчоғига айланди. Ҳаммасига маҳаллий диний сектага аъзо аёл сабабчи
Изоҳ (0)