Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Амударё тумани бўлими ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Комил Абдураҳмонов (исми ва фамилияси ўзгартирилган) қўлбола тайёрланган 2986 шиша алкогол маҳсулотларини Мардон Манноповга (исми ва фамилияси ўзгартирилган) 4 600 АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинган.
Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилишича, 2986 шиша алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Комил Абдураҳмоновга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.Аввалроқ, Деновда жуда кўп миқдордаги алкогол маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)