Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирди.
Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Мен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим.Жамшид Қўчқоровнинг қўшимча қилишича, бу масалада у раҳбарлик қилаётган Молия вазирлиги томонидан жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган.
Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири
Аввалроқ «Gazeta.uz» нашрининг ҳукуматдаги манбаси «Ўзбекистонда пенсия ёшини оширишдан бошқа илож йўқ»лигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)